Ироқ ҳукумат қўшини Киркук вилояти маркази, шу номли шаҳарни эгаллади. Шаҳар 2014 йилдан буён курдларнинг «Пешмерга» ҳарбийлашган гуруҳи назорати остида эди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, шаҳарга Ироқ зирҳли транспортёрлари колоннаси ва сараланган пиёда қўшинлар отрядлари кириб келган. Зирҳли транспортёрлар шаҳар ҳокимияти олдида тўхтаб, позицияларни эгаллаган. Жангчилар бинони эгаллаб, курд байроқларини туширган ва ўрнига Ироқ байроғини кўтарган.
Операция қурбонларсиз ўтган. Reuters маълумотларига кўра, шаҳардан миллионга яқин фуқаро қочган.
«Бу кун биз учун байрам бўлиши лозим, биз Барзонийдан қутулганимиздан хурсандмиз», — деди шаҳарда яшайдиган воқеа гувоҳларидан бири.
Муқаддам Курдистон раҳбарияти Ироқ федерал ҳукуматини Киркукда уруш қўзғашда айблаган эди.
Изоҳ (0)