Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиллари Клинтон Оқ Уй раҳбарлигига сайловлар давомида Россия унга панд беришга ҳаракат қилганига ишончи комил. Бу ҳақда Буюк Британияда бўлиб турган АҚШ президентлигига собиқ номзод BBC’га берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

«Руслар Трампга ёрдам бериш ва менга зиён етказишга, кенгроқ маънода айтганда, уни сайлаш ва мени мағлуб этишни истаганди», — деди Клинтон.

Ҳилларининг айтишича, бу бир неча сабаблар, жумладан, Россия раҳбарининг унга нисбатан шахсий муносабати туфайли рўй берди.

«Разведкамиз, жумладан, Давлат департаментини бошқарганимда Россиядаги инсон ҳуқуқлари бузилиши, нолегитим сайлов кампанияси ҳақида очиқ гапирганим учун Путин мени ёқтирмаслиги ҳақида маълум қилганди», — таъкидлади собиқ биринчи хоним.

Ҳиллари Клинтон Путин «НАТО, Евроиттифоқ ва АҚШ барқарорлигига путур етказиш» ниятида эканлигини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин