Тошкент шаҳрида июнь ойида ишга туширилган Бобур номли марказий экобоғ инфраструктурасини ривожлантиришга 2018 йилда қўшимча 20 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда боғ директори Бахтиёр Саидов маълум қилди, деб хабар беради «Nuz.uz».
Бу маблағ эвазига Болалар ўқув маркази ва 1 гектарли янги болалар майдончаси барпо этилиши, шунингдек, юз ўринли оилавий ресторан қурилишини якунлаш кўзда тутилмоқда.
Боғ Ўзбекистонда қимматбаҳо эшик, зинапоялар ва ошхона мебели ишлаб чиқаришга ихтисослашган Кипрнинг Orient Mebel фабрикаси балансида ҳисобланади.
Жорий йилда экобоғ қурилишига 20 миллиард сарфланган эди. Шу тариқа, боғ инфраструктурасига йўналтирилган маблағнинг умумий суммаси 40 миллиард сўмни ташкил этади.
Изоҳ (0)