Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой расмийлари мамлакат ҳудудида амалга оширилган транспорт лойиҳалари орасида энг қиммати бўладиган Ибинь — Паньчжихуа тезкор автомагистрали қурилишини бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Zhongguo Sinvenvan ахборот порталига кўра, лойиҳага 88,6 миллиард юан (13,4 миллиард доллар) сарфланиши кўзда тутилган.

Сичуань провинциясидаги тоғли ҳудуддан ўтадиган автотрассанинг умумий узунлиги 450 километрдан ошади. Йўлнинг ҳар бир километри 200 миллион юанга (30 миллион доллардан ошиқ) тушади. Объект қурилишининг якунланиш санаси ҳозирча маълум қилинмади.

Янги трасса туфайли Хитойдаги энг йирик Янцзи дарёсининг қуйи оқими бошланадиган Ибинь шаҳри кон-руда ва гидроэнергетика ресурсларига бой Панчжихуа шаҳри билан боғланади. Шунингдек, Мьянма ва Лаос билан чегарадош бўлган қўшни Юньнань провинциясига товарлар етказиш учун транспорт коммуникациялари йўналиши очилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди