Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

13 октябрь куни Грузия парламенти навбатдан ташқари йиғилиш чоғида президент томонидан янги конституция лойиҳасига ўрнатилган ветони (тақиқни) енгиб ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Овоз беришда мухолиф фракциялар вакиллари иштирок этмади, улар залда «Оёқости қилинган конституция» деб ёзилган плакат кўтариб чиқди.

Президент Георгий Маргвелашвили парламентга ўз тузатишларини йўллади, негаки янги конституцияни жамоатчилик ва мухолифат томонидан қўллаб-қувватланмаган деб ҳисоблаган эди. Маргвелашвили, агар парламентдаги кўпчилик унинг фикрига қўшилса, мамлакатда «муроса ҳужжати» бўлишини таъкидлади.

Янги конституция Грузиянинг парламент республикасига айлантиради ва президент ваколатини сезиларли даражада қисқартиради. Конституция бир йилдан сўнг, президент сайловидан сўнг кучга киради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган