Тошкентдаги нотариал идоралар 11 октябрдан кўчмас мулк объектларини олди-сотди қилиш, айирбошлаш ва ҳадя қилиш бўйича шартномаларни амалга оширишда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ахборот олишни бошлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига таяниб.
«Бугунги кундан бошлаб Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан кўчмас мулкни олди-сотди қилиш, айирбошлаш ва ҳадя қилиш учун қоғоз маълумотномалар берилиши тўлиқ тўхтатилди», — дея маълум қилишди Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасидан.
Сўнгги ойларда нотариал идоралар томонидан солиқ ва коммунал қарздорликлар йўқлиги ҳақида ахборот олиниши электрон шаклга ўтказилган. Ҳозирда кўчмас мулк билан боғлиқ шартномаларни расмийлаштиришда фақат рўйхатда турган шахслар ҳақидаги маълумотнома керак бўлади. Хусусий уйлар билан боғлиқ шартномалар бўйича ҳамон газдан қарзи йўқлиги ҳақидаги маълумотнома талаб қилинади, аммо у ҳам яқин орада керак бўлмайди.
Изоҳ (0)