Мексиканинг Кадерейта шаҳридаги қамоқхонада исён юз берди. Нуэво-Леон штати хавфсизлик хизмати вакили Альдо Фассининг маълум қилишича, исён кўтарган маҳбуслар уч нафар қўриқчини гаровга олган, деб ёзади «Коммерсант.ru».
«Расмийлар узоқ вақт давомида уларни озод қилиш ҳақида музокаралар олиб борди, бироқ мулоқот натижасиз якунланди. Шундан сўнг ҳужум бошлаш ва исёнчиларга қарши қурол қўллаш қарори қабул қилинди», — дейди Фасси.
У исёнга қамоқхона ичидаги ўзаро душман жиноий гуруҳларнинг қарама-қаршилиги сабаб бўлганлигини маълум қилди.
Мексика қамоқхонаси вакили штурм давомида 13 нафар маҳбус ҳалок бўлганлиги, саккиз киши яраланганлигини билдирди. Шунингдек, бир нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходими жароҳат олган.
Изоҳ (0)