Фарғона вилоятида ИИБ томонидан ўтказилаётган «Қорадори–2017» тадбири давомида бир қанча гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, Марғилон шаҳрида яшовчи асли касби косиблик бўлган Қодиров Каримнинг яшаш хонадони ушбу тадбир давомида холислар иштирокида кўздан кечирилганда омборхонасидан учта қопда соф оғирлиги 19,89 килограмм марихуанна моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.