11−13 октябрь кунлари Тошкентда Тожикистон Маданияти кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Маданият кунлари доирасида концертлар, «Замонавий Тожикистон» фотокўргазмаси ва ҳунармандлар ишлари намойишлари, шунингдек фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.
11 октябрь куни Тожикистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси ва ўзбек-тожик бизнес-форуми ўтказилади.