Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрига келди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг сайти хабар берди.
Шавкат Мирзиёевни Сочи халқаро аэропортида МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Сочи шаҳри мэри Анатолий Пахомов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисининг асосий тадбирлари 11 октябрга мўлжалланган. Мажлис кун тартибига Ҳамдўстлик доирасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 20 дан ортиқ масала киритилган.
Шавкат Мирзиёев Сочи шаҳрида икки томонлама қатор учрашувлар ҳам ўтказади.
Изоҳ (0)