КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чен мамлакатдаги ҳукмрон партияда янгли лавозимга тайинланди, энди у сиёсий ва ҳарбий масалалар юзасидан қарор қабул қилишда иштирок эта олади. Бу ҳақда USA Today нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
«28 ёшли Ким Ё Чен 8 октябрь, якшанба куни ҳукмрон меҳнат партиясининг Марказий қўмита сиёсий бюросини «ўринбосар аъзоси» сифатида тайинланган», — дея USA Today КХДР Марказий телеграф агентлиги маълумотини келтиради.
Таъкидланишича, КХДР етакчисининг синглиси сиёсий ҳамда ҳарбий характерга эга бўлган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда иштирок эта олади.