Ерда 13—14 октябрь кунлари магнит бўрони юз бериши кутилмоқда. Бу ҳақда «Фобос» об-ҳаво маркази маълумотларига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Яқин кунларда Ерга Қуёш шамолининг янги миқдори етиб келади, бу эса навбатдаги магнит бўронига сабаб бўлади. Мазкур ҳодиса 13—14 октябрь кунлари содир бўлади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, 11,12 ва 15 октябрь кунлари ҳам магнит бўронининг таъсири сезилиши мумкин.
Магнит бўрони алоқа воситаларининг ишлашига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу кунларда техник носозликлар ва авариялар юзага келиш эҳтимоли ортади. Аксарият кишилар, айниқса таъсирчан феъл-атвор соҳиблари ўзларини ноқулай ҳис этади.