Таниқли даволовчи ва экстрасенс Аллан Чумак 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Дмитрий Гордон маълум қилди, дея хабар беради «Новая газета».
«Москвада даволовчи, ёзувчи, файласуф ва ажойиб инсон Аллан Чумак 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Биз у билан 27 мобайнида дўст бўлиб келгандик», — дея ёзув қолдирди Гордон Facebook’даги саҳифасида.
Мазкур маълумотни Чумакнинг рафиқаси Людмила ҳам тасдиқлади, бироқ ўлим сабабларини маълум қилишдан бош тортди.
Ўтган асрнинг 80 йиллари охирида Аллан Чумак Совет Иттифоқининг энг машҳур даволовчиларидан бири эди. У телевидениедаги сеанслари давомида сув, крем ва малҳамларга «шифо ато этувчи қувват» юқтиришга уринганди.