Кениянинг Квале округида номаълум эркак Момбаса техника университети талабаларини олиб кетаётган автобусга қарата ўқ узди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Отишма оқибатида университетнинг икки ходимаси ҳалок бўлди. Бир неча талаба, ҳайдовчи ва икки полициячи яраланди.
«Автобус ТУМ талабаларини ётоқхоналаридан Укундаги кампусга, машғулотларга олиб кетаётган, унга университет ходимлари ва икки полициячи бўлган фургон ҳамроҳлик қилганди», — дейилади ҳуқуқ-тартибот идоралари хабарида.