АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяга қарши охирги чорак аср давомида юритилган сиёсат натижа бермаганини яна бир бор қайд қилиб ўтди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Мамлакатимиз охирги 25 йил ичида КХДР билан самарасиз иш олиб борди, бунга миллиардлаб доллар ишлатиб, эвазига ҳеч нарса олмади. Сиёсат ишламаяпти», — деб ёзди президент.
Трамп кўпдан буён Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни танқид остига олиб келади. Лекин, Оқ Уйнинг кескин баёнотларига қарамай, ҳали ҳарбий ёки сиёсий соҳаларда жиддий чоралар кўрилмади. Ҳозирча АҚШ халқаро каналлар орқали иқтисодий чекловлар жорий этиш билан чекланмоқда.
Изоҳ (0)