9 октябрь куни 9:00 да Тошкентда Шароф Рашидов кўчасининг Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига олиб чиқадиган қисми транспорт ҳаракати учун қайтадан очилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Дарахт кўчатлари ўтқазилган йўлни қайта тиклаш ишлари 3 октябрь куни бошланган эди. Автомобиллар ва пиёдалар учун светофорлар ҳозирча ўрнатилмаган.
Изоҳ (0)