Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Тўқимачилик саноати хом ашё базасини диверсификация қилиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, «Наманган шарбати» қўшма корхонаси 2018 йилдан бошлаб 10 минг тонна полиэфир тола, 10 минг тонна полиэфир ип, 20 миллион погон-метр аралаш мато, 7 минг тонна аралаш полотно ва 6 миллион дона тайёр аралаш тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича қувватларни фойдаланишга топшириши кўзда тутилмоқда.
Умумий қиймати 92 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳани молиялаштириш қўшма корхона (30 миллион доллар) ҳамда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди (62 миллион доллар) маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
«Наманган шарбати» МЧЖга 2022 йилга қадар солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланади.
Изоҳ (0)