Германия Туркия билан муносабатларини яхшилаши учун Анқара унинг фуқароларини маҳбусликдан озод этиши талаб қилинади. Бу ҳақда Берлинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ГФР ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Кейинги ойларда муносабатларни яхшилаш имконияти туғиладими, бу жиддий масала. Аммо дастлабки шарт маҳбусдаги фуқароларимизни озод қилишдир», — таъкидлади дипломат.
Туркияда бир қатор Германия фуқаролари ҳибсга олинганидан сўнг икки мамлакатнинг муносабатлари ёмонлашди. Ўтган ҳафта Туркия ҳукумати июль ойида ушланган германиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Петер Штойдтнерга нисбатан расмий айблов эълон қилди. У террорчилик ташкилотига алоқадорликда айбланмоқда. Штойдтнер 15 йилгача қамоқ жазосини олиши мумкин.
Изоҳ (0)