General Motors компанияси Hydrotec сўнгги авлод ёнилғи камералар тизими ўрнатилган, юк ташишга мўлжалланган SURUS автоном шассисининг концепциясини намойиш этди. Компаниянинг сўзларига кўра, SURUS «табиий офатлар, ҳарбий можаролар оқибатида юзага келган мураккаб транспорт муаммоларини бартараф этишда кўмаклашади», деб хабар берди «Мотор».
SURUS (Silent Utility Rover Universal Superstructure) литий-ионли аккумуляторлар блоки ўрнатилган иккита электромотор ҳамда тўлиқ бошқарилувчи шасси билан жиҳозланган. Прототипнинг ҳаракат захираси — 640 километрдан ортиқ. Платформанинг тижорат версияси қуролли кучлар учун мослаштирилади.
SURUS кенг мақсадларда қўлланилиши мумкин: қуёш батареяларидан қувват олган ҳолда ишловчи мобил электростанция, мураккаб йўлларда ҳаракатлана олувчи тез ёрдам машинаси, юк машинаси ёки автоном юк платформаси.
Изоҳ (0)