Road and Transport Authority учувчисиз учиш қурилмалари — ҳаво таксиларида парвозлар учун жой банд қилишга мўлжалланган дастур ишга туширилганини эълон қилди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Транспорт компанияси вакиллари, такси-коптерлардан ташқари, мижозларга жамоат транспортининг барча турлари, жумладан, Uber ва Careem хизматларидан фойдаланиш, шунингдек, тўловларни амалга ошириш имконини берувчи S’hail дастурини ҳам тақдим этади.
Мазкур янгиликлар БААда октябрь ойида бўлиб ўтадиган Gitex 2017 технология кўргазмаси учун мўлжалланган. Кўргазмада мамлакат ва минтақадаги сўнгги технологик ишланмалар намойиш этилади.
Изоҳ (0)