Австралия полицияси жиноятчиларни қўлга тушириш бўйича операция доирасида дунёдаги энг йирик болалар порнографияси сайтларидан бирини махфий тарзда бошқаргани маълум бўлди, деб ёзади Meduza. Буни Норвегиянинг VG нашри журналистлари аниқлашга муваффақ бўлди.
Маълум бўлишича, 2016 йил кузида Австралия полицияси Childs Play сайти раҳбари Бенжамин Фолкнернинг шахсини аниқлаган, ўшанда у 4 ёшли қизчани зўрлагани учун АҚШда ҳибсга олинган эди. Айни пайтда у умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. Полициячилар сайтни ўз назорати остига олди ва фойдаланувчиларга сездирмасдан унинг фаолиятини давом эттираверди. Австралия қонунчилиги полициянинг бундай фаолият билан шуғулланишига рухсат беради.
2017 йил сентябрида сайт ёпилди. Операция натижасида бошқа ўнлаб мамлакатларда жиноий ишлар қўзғатилди, шунингдек, зўравонларни қўлга олиб, порнография ишлаб чиқаришга жалб этилган болаларни қутқариш имконини берди.
Изоҳ (0)