Барселонада 8 октябрь, якшанба куни ягона Испанияни қўллаб-қувватловчи ва Каталониянинг мустақилликни эълон қилиш режасига қарши кўп минг кишилик акция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
El Pais нашрига кўра, ташкилотчилар акцияда миллионга яқин киши қатнашганини билдирмоқда.
Каталониянинг бошқа шаҳарларида ҳам иштирокчилари мустақиллик масаласида мулоқотга чақирган намойишлари ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь, душанба куни Каталония парламенти автономия мустақиллиги масаласини муҳокама этиш учун тўпланади.
Изоҳ (0)