Шимолий Корея билан муносабатларда «фақат бир нарса иш бериши мумкин». Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«АҚШ президентлари ва уларнинг маъмуриятлари Шимолий Корея билан 25 йил давомида музокаралар олиб борди. Келишувлар тузилар ва улкан суммадаги пуллар тўланарди. Бироқ улардан ҳеч бири иш бермади. Битимлар қоғознинг сиёҳи қуримай бузилар, АҚШ томони эса аҳмоқ бўлиб қолаверарди. Кечирасиз, КХДРга қарши фақат бир нарса иш бериши мумкин!» — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Оқ уй раҳбари «бир нарса» деганда нимани назарда тутаётганига аниқлик киритмади, бироқ олдинроқ у АҚШ ҳамда унинг иттифоқдошларини ҳимоя қилиш зарурати туғилганда, КХДРга нисбатан масаланинг ҳарбий ечимини истисно этмаган эди.
Изоҳ (0)