Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида эркак тахминан 15 нафар жиу-жицу курашчиси машғулот ўтказаётган спорт залда талончилик қилишга уриниб кўрди. Кузатув камерасида олинган тасвирда кўринадики, талончи турникет устидан сакраб ўтиб, ичкарига интилган, шундан сўнг дарҳол у ердан қочиб чиққан, унинг изидан кимонодаги спортчилар югуриб чиққан. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Клуб ходимининг айтишича, талончи йўл сўраш учун кирган, бироқ кейин унинг мобил телефонини олиб қўймоқчи бўлган. Эркак қочиб кетишга муваффақ бўлган. Полициянинг таъкидлашича, у воқеа жойида шиппакларини қолдириб кетган.
Изоҳ (0)