Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россиянинг Владимир вилоятида рўй берган ЙТҲ ҳақида қўшимча ахборот тақдим этди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати томонидан жабрланган ҳамда вафот этган фуқароларни олиб келиш ва зарур ёрдамни кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги махсус ҳарбий самолёт Россияга йўлланди.
Махсус бортда, олдин хабар қилинганидай, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг юқори малакали шифокорларидан ташқари, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш, мудофаа, ташқи ишлар вазирликларининг вакиллари бор.
Самолёт 6 октябрь куни Тошкент вақти билан 17:00 да учиб кетди.
«Kun.uz» сайтига кўра, борт Термизда қўнади. Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисасига учраган автобусда бўлганларнинг аксар қисми Сурхондарё вилоятидан.
Изоҳ (0)