Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг Владимир вилоятида 6 октябрь куни юз берган автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлган ва омон қолган Ўзбекистон фуқаролари учун махсус борт юборади. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.

Фото: Владимир вилояти полицияси

Фото: Владимир вилояти полицияси

Манбалар берган маълумотга кўра, махсус борт 6 октябрь куни тушдан сўнг Россияга учиб кетиши кутилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ва бошқа масъуллари вазият юзасидан батафсил ахборот яқин вақт ичида тақдим этилишини маълум қилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Владимирдаги автоҳалокат оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш учун тезкор гуруҳ тузилгани ва у Россияга учиб кетишга тайёрлиги маълум қилинган эди.

Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмаларидан бирида 6 октябрь куни автобус ва поезд тўқнашуви юз берди. Тўқнашув оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 19 киши ҳалок бўлган, уларнинг 18 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда (аввалроқ 15 ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум қилинган эди). Шунингдек, яна икки бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, автобусда жами 57 киши бўлган. Уларнинг икки нафари қозоғистонлик ҳайдовчи, қолган 55 нафари эса ўзбекистонлик йўловчилар бўлган. Автобус темирйўл кесишмаси устида ўчиб қолгани айтилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди 
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда