Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Узавтойўлбелги» давлат унитар корхонасининг асосий вазифалари белгиланди ва корхона бошқарув аппарати тизими тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
«Узавтойўлбелги» ДУКнинг асосий вазифалари сифатида автойўлларни йўл ҳаракатини тартибга солиш техник воситалари билан жиҳозлаш соҳасида ягона сиёсатни юргизиш, йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўллардаги фарқловчи белгилар учун материаллар ишлаб чиқариш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида тегишли идоралар билан алоқаларни йўлга қўйиш каби масалалар белгиланган.
Ҳужжатга кўра, йил охиригача йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари ва йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари шаҳар кўчалари ва автомобиль йўллари паспортига мувофиқ инвентаризация қилинади.
Изоҳ (0)