Вазирлар Маҳкамасининг 30 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзади Norma.
Энди банкнинг Устав жамғармаси 236 миллиард 210 миллион сўмни ва Устав жамғармасини кўпайтиришга маблағлар ўтказилган кундаги Марказий банк курси бўйича эквивалентда 451 миллион АҚШ долларини ташкил қилади (аввал 79 миллиард сўм ва 400 миллион доллар эди).
Ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тўланган маблағлар ҳамда Банкнинг капиталлаштирилган фойдаси ҳисобига ўтказилди.
Изоҳ (0)