Great Big Story канали дунёдаги энг қисқа рейс — Loganair компанияси томонидан Шотландиянинг Уэстрей ва Папа Уэстрей ороллари ўртасида амалга ошириладиган 80 сониялик парвоз ҳақида лавҳа суратга олди, деб хабар бермоқда TJournal.
Икки орол ўртасидаги масофа 2,7 километрни ташкил қилади. Мазкур йўналишда Loganair компанияси 50 йилдан буён йўловчиларни ташийди. Самолёт бортидаги саккизта ўриндан биттасининг нархи бир томонга учиш учун 17 фунт стерлингни ташкил қилади. Самолёт қўнгач йўловчиларга ҳаво кемаси капитанининг шахсий имзоси билан сертификат берилади.
Иккала оролни ўз ичига олувчи Оркней ороллар гуруҳида яшовчиларнинг сони кам бўлгани сабабли уларнинг ўртасида кўприк қуриш маъносиз ҳисобланади. Шунинг учун одамлар оролларга катерда ёки самолётда бориши мумкин.
Лавҳа қаҳрамони бўлган Кейт исми ўқитувчининг айтишича, у ҳар ҳафтада дарс ўтиш учун турли оролларга боради. Унинг сўзларига кўра, Loganаир парвозлари автобусда юришга ўхшайди.
Изоҳ (0)