Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиялик фотограф Крис Брунскилл Twitter’га ягуар ва кайманнинг аёвсиз олишуви акс этган видеони жойлаштирди, деб хабар беради «РИА Новости».

Жониворларнинг жанги Бразилиядаги Панатала ботиғида юз берган.

Видеода ягуар кайманга ташланиб, уни сув остига тортиб кетганини кўриш мумкин. Бир лаҳзага икки жонзот ҳам сув остига ғарқ бўлади, бироқ бироз фурсатдан кейин олишув яна сув юзасида давом этади. Бу олишувда ягуар ғолиб чиқди. У кайманни жағлари билан бўғизлаганча соҳилга тортиб чиқара бошлаган.

Кайманлар тимсоҳлар туркумининг кичик вакиллари бўлиб, узунлиги жуда кам ҳолларда 2 метрдан ошади. Бу судралиб юрувчилар асосан Марказий ва Жанубий Америкада тарқалган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди