Болгариядаги АЁҚШ ходими сигаретини ўчиришни хоҳламаган ҳайдовчининг устига ўт ўчирувчи кўпик сепди. Ҳолат акс этган видео LiveLeak нашри томонидан эълон қилинган.
Хабар берилишича, ҳодиса София шаҳрида юз берган. Ҳодиса айбдори шаҳарнинг Изток мавзесида яшовчи Эдуард Ерменчов исмли талаба бўлган.
Видеонинг бошида ҳайдовчи кадрдан ташқарида бўлган киши билан баҳслашаётгани кўринган. Шундан сўнг АЁҚШ ходими пайдо бўлиб, ўт ўчиргични олган ва эркакнинг устига кўпикни сепиб юборган. Машинанинг эшиги очиқ бўлгани сабабли йўловчилар ундан чиқишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)