Кулранг акула австралиялик Раймонд Пасконинг GoPro камерасини ютиб юборди. Камера бўлиб ўтган барча воқеани тасвирга олди. Бу ҳақда International Business Times хабар берди.
Пасконинг айтишича, у акулаларнинг овқатланиш жараёнини суратга олиш учун балиқ овига GoPro камерасни олиб борган. Бироқ камерани сувга туширганидан сўнг бироз вақт ўтгач, кулранг акула камерани еб қўймоқчи бўлиб, уни сув тубига торта бошлаган. Паско камерани тортиб олишга муваффақ бўлган ва содир бўлган ҳодиса камерада ёзилганини аниқлаган.
Изоҳ (0)