«Металлург» футболчиси Даврон Каримқулов нарвоннинг тойиб кетиши оқибатида ҳовлини ўраб турган темир панжара устига йиқилган. Бу вақтда у уй юмушлари билан овора бўлган.
Бекобод клуби матбуот хизматининг хабар беришича, шифокорлар ёрдами билан Даврон Каримқулов омон қолган. Шунга қарамай, футболчининг буйраги жиддий шикастланган ва у кўп қон йўқотган. Хабарда бундай ҳолатдан омон қолиш бахтли тасодиф экани айтилган.
ФИФА кунлари сабаб «Металлург» футболчилари 4 кунлик таътилга чиқарилганди. Даврон Каримқулов бундан унумли фойдаланиш мақсадида фарзандлари қийналиб қолмаслиги учун ҳовли ишларини енгиллатмоқчи бўлган. Бунда у боғни тартибга келтириш ва электр симларига қадар бўй чўзган дарахтларни буталаш ниятида бўлган.
Жиддий жароҳатланган футболчи айни дамда Тошкентдаги клиникилардан бирида бўлиб турибди. Унинг қанча муддатда сафга қайтиши мумкинлиги айтилмаган. «Металлург» клубининг ўзи Олий Лига 23-туридан кейин турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)