Оклахома штати ҳуқуқ-тартибот идоралари ижтимоий тармоқларда Лас-Вегасдаги каби отишма уюштириш билан таҳдид қилган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Полициячилар 39 ёшли Родерик Ламар Робинсонни уйида ҳибсга олди.
У ижтимоий тармоқлар орқали Оклахома-Сити ва Техас штатининг Сан-Антонио шаҳарларида бир неча кишини ўлдириш билан таҳдид қилганди.
Робинсон ўз режасини Лас-Вегаслик мерган ҳаракатлари билан таққослагани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Стивен Пэддок Лас-Вегасдаги кантри-фестивалда уюштирган АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий қотиллик оқибатида 59 киши ҳалок бўлди, 527 киши яраланди.
Изоҳ (0)