• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Москванинг беш юлдузли меҳмонхоналарида бўш жой қолмади: Саудия подшоҳи Россияга келди

    Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз ас-Сауд 4 октябрь куни Москвага келди — у Россияга ташриф буюрган Саудиянинг илк подшоҳидир. Ташриф 7 октябрь кунига қадар давом этади, дея хабар бермоқда TJournal.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Россия ҳукумати мазкур ташрифга алоҳида тайёргарлик кўрди. 2—8 октябрь кунлари Москвада Саудия Арабистони маданияти кунлари бўлиб ўтади: кўчаларда кўплаб биллбордлар пайдо бўлган. Подшоҳ қўнган Внуково аэропортидан шаҳарга олиб чиқувчи йўл бўйлаб меҳмонларни олқишловчи рекламалар қўйиб чиқилган.

    Россия раҳбарияти саудиялик монархнинг ташрифиини тарихий, деб атамоқда. У 5 октябрь куни Москвада президент Владимир Путин билан, 6 октябрь куни эса Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашади. Ташриф муносабати билан Саудиянинг нефть қазиб олувчи энг йирик компанияси иштирокида инвестициявий форум ўтказилади. «Ведомости» маълумотларига кўра, Арабистоннинг суверен фонди Москвадаги илк пуллик йўл — Кутузовский шоҳ кўчасини такрорловчи шоссе қурилишини молиялаштирмоқчи.

    Минг кишилик делегация қаерда яшайди?

    «Калашников» концернининг ташқи муносабатлар бўйича директори София Иванова 3 октябрь куни Facebook’даги саҳифасида Москвадаги беш юлдузли меҳмонхона «бутун дўконлари ва ресторанлари билан бирга» ёпилишини «тасодифан билиб қолгани» ҳақида ёзди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат Саудия подшоҳининг ташрифи билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, чекловлар 7 октябрда олиб ташланади.

    Кейинроқ Иванова «адашиб кетиб» Ritz-Carlton меҳмонхонаси ҳақида ёзгани, аслида гап Four Seasons ҳақида бораётганини ёзди. Мазкур меҳмонхоналар тармоғининг Москвадаги энг машҳур отели Қизил майдон, Кремль ва Давлат думаси ёнида жойлашган.

    Four Seasons тасодифан танланмаган: подшоҳ бу тармоқ меҳмонхоналарида бир неча бор, уларнинг барча хоналарини банд қилгани ҳолда тўхтаган. ОАВ маълумотларига кўра, тармоқда подшоҳнинг жияни шаҳзода ал-Волиднинг улуши бор.

    Кейинроқ Москвадаги беш юлдузли меҳмонхоналарга талаб кескин ошиб кетгани ҳақидаги хабарларни «РИА Новости» ҳам тасдиқлади. Меҳмонхоналарнинг вакиллари подшоҳ делегацияси вакиллари Кремль ва Қизил майдон атрофидаги, Манежний майдони, Лубянка ва Кузнецкий кўприги яқинидаги барча юқори даражадаги бўш хоналарни банд қилаётганини билдирди. Делегация бир вақтнинг ўзида бир неча меҳмонхонада истиқомат қилаётган бўлиб, улар орасида Four Seasons, St. Regis ва «Национал» бор.

    Агентлик маълумотларига кўра, подшоҳнинг ташрифи кунлари Кремль атрофидаги беш юлдузли меҳмонхоналардан жой банд қилиш имкони йўқ. Бундай ҳолат камдан-кам, одатда «катта гуруҳ бўлиб уюштирилган ташрифлар» вақтида кузатилади. Four Seasons’даги энг қиммат ва энг катта — майдони 500 квадрат метр бўлган хонанинг бир кунлик ҳақи қарийб бир миллион рубль (17 минг доллар)га тенг.

    Меҳмонхоналарнинг баъзи хоналари подшоҳ ташрифи учун алоҳида тайёрланган: Ар-Риёддан гиламлар ва хос мебеллар келтирилган (масалан, паст ёғоч каравотлар). Ташриф якунлангач, «Осиё анжомлар» омборга қўйилади. Бошқа ўзгаришлар ҳам бор — менюдан чўчқа гўштили таомлар вақтинча чиқариб ташланган.

    Саудия Арабистони подшоҳи делегацияси одатда «оғир вазн»да ташриф буюради. 2017 йил мартида Индонезияга уюштирилган тўққиз кунлик ташриф давомида делегация ўзи билан 459 тонна юк, иккита Mercedes S600 автомобили ва иккита электр лифт олиб келганди. Ўшанда 800 кишилик делегация 27 рейс давомида манзилга етказилган.

    05.10.2017, 14:00   Изоҳ (0)   86681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФҚБ Лас-Вегасдаги отишмани террорчиликка алоқаси йўқ деб ҳисобламоқда

    05.10.2017, 13:42

    Москва метросида поезд остида қолган аёл оёқларидан айрилди

    05.10.2017, 12:50

    Нигерияда паром тўнтарилиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

    05.10.2017, 12:29

    Британия қирувчилари бортдаги бомба ҳақида хабардан сўнг Ryanair лайнерини қўндирди

    05.10.2017, 11:41

    АҚШ БМТга аъзо давлатларни ядро қуролини тақиқлаш ҳақидаги шартномани имзоламасликка чақирди

    05.10.2017, 11:20

    Оятуллоҳ Хоманаий: Эрон ва Туркия Ироқ Курдистони мустақиллигига йўл қўймаслиги лозим 

    05.10.2017, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.