Эрон ва Туркия Ироқнинг курд автономияси ажралиб чиқишига йўл қўймаслик учун барча зарур чораларни кўриши лозим. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Теҳрондаги учрашуви чоғида Эрон диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ироқ Курдистонидаги референдум минтақада янги Исроил тузишга интилаётган Вашингтон ва Тель-Авив манфаатларига хизмат қилди. Эрон ва Туркия бунга қарши туриш учун барча керакли чораларни кўриши зарур», — деди Эрон диний етакчиси.
Туркия президенти 4 октябрь, чоршанба куни Эронда ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари якуний коммюникеда Ироқ ҳудудий яхлитлиги тарафдори эканликларини тасдиқлаб, Бағдоднинг мамлакат бирлигини сақлаб қолишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатини қўллаб-қувватлашга тайёрликларини билдирди.
Изоҳ (0)