Канаданинг Режайна шаҳрида автомобиль ўғирлашда гумонланган шахс полицияга таслим бўлмаслик учун тўрт соат дарахтда ўтирди. Оч қолган эркакка маҳаллий аҳолидан бири тако таклиф қилганидан сўнггина уни қўлга олишга эришилди, деб хабар берди TJournal.
Полиция эркакни узоқ вақт қидирган ва 27 сентябрда топишга муваффақ бўлган. Эркак деярли қўлга олинган вақтда у дарахтга чиқиб олган ва пастга тушишдан бош тортган. У ердан 6—7 метр баландликда 4 соат давомида ўтирган.
Эркакнинг қўлида отвёрка бўлган, у бу орқали ўзини ёки полициячиларни жароҳатлаш билан таҳдид қилган. Унинг ёнига музокарачилар келганида ҳам тушишдан бош ёртган. Орадан уч соат ўтгач кимдир уни сув билан туширишга ҳаракат қилган, бироқ у фақатгина рюкзакини тушириб юборган ҳамда дарахтда ўтиришни давом этган.
Шундан сўнг, маҳаллий аҳолидан бири унга овқат таклиф қилган. У яқин атрофдаги кафега бориб, тако олиб келган.
Бу иш берган. Эркак қаршилик кўрсатмасдан пастга тушган ва уни қўлга олишган. У такони ея олганми ёки йўқ буниси номаълум.
Тако — Мексика ошхонасининг анъанавий таоми. У маккажўхори ёки буғдой унидан тайёрланиб, ичига мол гўшти, товуқ гўшти, денгиз маҳсулотлари, чоризо, сабзавотлар қўшилади.
Изоҳ (0)