Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил якунига қадар Озарбайжонга сафар қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиевга асосланиб, «Telegraf.uz» хабар бермоқда.
Элчининг сўзларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Озарбайжонга ташрифига тайёргарлик кўрилган, бироқ сентябрь ойида у вафот этган эди.
«Айни кунларда Ўзбекистон Президентини Озарбайжонга таклиф қилиб, мактуб юбордик. Таклиф бажонидил қабул қилинди. Ташриф шу йил амалга оширилиши кутиляпти», — деди элчи Гулиев.
«Telegraf.uz»нинг ўз ишончли манбаларига асосланиб хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевнинг 5—6 октябрь кунлари Ўзбекистонга бўладиган ташрифидан сўнг Озарбайжонга сафар қилиши мумкин.
Изоҳ (0)