«Агробанк» акциядорлик тижорат банки «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ташкилотларига теримчилар отрядлари раҳбарларига ўз вақтида иш ҳақи тўлаш учун 45 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қайд этишларича, пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат отрядлар ташкил этилган.
ЎзАнинг қайд этишича, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти теримчилар отрядлари раҳбарларини пахта тозалаш корхоналари билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга қабул қилгани ҳам мавсум янгиликларидан бири бўлди.
Изоҳ (0)