Каталония президенти Карлес Пучдемон референдум натижасида ҳудуд республика шаклида тузилган мустақил давлат бўлиш ҳуқуқини қўлга киритганини эълон қилди, деб ёзади Meduza.
Пучдемоннинг сўзларига кўра, референдум каталонияликлар тинчлик шароитида ва сайловни тарқатиш учун қўпол куч ишлатувчи давлатдан ташқарида яшашни исташини кўрсатиб берди.
Каталония президенти фикрича, Испания ҳукумати каталонияликларга нисбатан репрессияга тайёр эканлигини намойиш қилган. «Биз — Европа аҳолисимиз», — дея таъкидлади Каталония мухторияти президенти.
Эслатиб ўтамиз, Каталония ҳукуматининг расмий вакили Жорди Турул Барселонадаги матбуот анжуманида референдум иштирокчиларининг 90 фоизи Испаниядан ажралиб чиқиш учун овоз берганини маълум қилди.
Изоҳ (0)