Лас-Вегасдаги мусиқий фестивали томошабинларига қарата ўт очган Стивен Пэддок полиция томонидан ўлдирилмади, балки ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда шаҳар шерифи Жо Ломбардо баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
Айтилишича, меҳмонхонада Пэддокнинг жасади билан ўндан ортиқ қурол бирлиги топилган. У хонани 28 сентябрь куни банд қилган эди.
Отишмадан сўнг 406 киши шифохонага етказилди. 50 киши ҳалок бўлди.
Отишма учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)