АҚШ Федерал қидирув бюросининг Лас-Вегас филиали бошлиғи Аарон Роуз матбуот анжумани чоғида шаҳарда рўй берган отишманинг террорчилик ташкилотига алоқадор эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Илгарироқ оммавий қотиллик учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган эди.
Охирги маълумотларга қараганда, 64 ёшли Стивен Пэддок Лас-Вегасдаги мусиқий фестивалга ҳужум уюштириши оқибатида 58 киши ҳалок бўлди, 515 киши жабрланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)