Барселонада Каталония мустақиллиги референдуми давомида 11 нафар полиция ходими жароҳатланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, полиция ходимлари сайлов участкаларида одамларнинг овоз беришига қаршилик кўрсатган вақтида жароҳат олган.
Испания Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, полициячиларнинг жароҳатлари «оғир эмас».
Аввалроқ Каталонияда полиция билан тўқнашувлар давомида 38 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)