Каталония ҳукуматининг маълум қилишича, ҳудуд мустақиллиги масаласидаги референдумнинг ўтказилишига халал беришга уринаётган полиция билан тўқнашувлар давомида 38 киши жабрланди.
Meduza нашри Каталония раҳбари Карлес Пучдемоннинг баёнотига асосланиб хабар беришича, зўравонлик овоз беришга қарор қилган одамларни тўхтата олмайди.
Аввалроқ полиция овоз бериш участкалари олдида йиғилган одамларга қарши резина ўқларни қўллашни бошлагани маълум бўлган эди.
Испания ички ишлар вазири Хуан Игнасио Соидо полициянинг бу ҳаракатларини «профессионал ва тўғри» деб атади.
Изоҳ (0)