Миробод туман судида 29 сентябрь куни Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими билан боғлиқ равишда очилган иш юзасидан иккинчи суд эшитуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
26 сентябрь куни бўлиб ўтган биринчи эшитувда марҳумнинг онаси Нилуфар Алиеванинг кўрсатмалари тингланган эди. Исломбек Тўлагановнинг кўрсатма бериши судья қарорига биноан қолдирилган эди.
Сайтда Исломбекнинг 3 май куни бўлиб ўтган фожиа ҳақидаги кўрсатмалари келтирилди.
Ҳаммаси 2 май куни бошланди. Мен коллеж томонга кетаётганимда, Абдуллаев Дилшод (3-курс талабаси) ва Иброҳимов Жасур мулоқот қилиб турганини кўрдим. Саломлашиш учун уларга яқинлашдим ва Дилшоддан ҳол-аҳвол сўрадим. У Жасур унинг синглисига тегажоғлиқ қилганини, унга SMS-хабарлар ёзаётганини айтди. Шундан сўнг Жасурнинг фойдасини ўйлаб, Дилшодга Жасур бошидан жароҳат олганини, бу ҳақда у менга биринчи курсда гапириб берганини айтдим.Жабрланувчи томон Жасур бир гуруҳ одам томонидан калтакланганини билдирган эди. Аммо Исломбек буни инкор этмоқда.Ўша куни биз коллеж ҳудудидаги ошхонада кўришдик. Эртасига, 3 май куни, тахминан соат 14:00 да мен ўқув биноси томондан ҳожатхона томонга кетаётганимда Жасур курсдошлари Бегзод ва Темур билан челак билан чиқиндихонага кетаётганди. Ҳожатдан қайтаётганимда, улар чиқиндихона томондан келаётганди, мен эса ўқув биносига кетаётгандим. Шу пайт улардан бири мени чақирди, Жасур мен нега Дилшодга унинг боши жароҳат олганини айтганимни сўради. Мен унга бу гапни уни ўйлаб айтганимни айтиб, нотўғри тушунгани учун кечирим сўрадим.
Лекин шу пайт курсдошлари Бегзод ва Темур ёнида Жасур юзимнинг чап қисмига зарба берди. Мен бунга аралашдим, лекин жавоб қайтармадим. Сўнг Жасур коллеждан ташқарига чиқишимни талаб қилди, бирма-бир чиқишимизни айтди. Мен бунга эътибор бермай, ичкарига кирдим. Ортимдан Бегзод келиб, Жасурнинг менга гапи борлигини ва кўчага чиқишимни айтди. Синфда мен сумкамни қолдириб, Бегзод билан турникет орқали кўчага чиқдим, у ерда мени 3-курс талабаси Темур, Ҳурмат, Темур ва Жасур кутарди. Улар коллеж қаршисида сояда турганида, мен уларга яқинлашдим, учинчи курс Темур мендан сўради: «Ислом, нима гап?» Мен 2 ва 3 май куни бўлиб ўтган воқеаларни айтиб бердим. Шунда Темур ҳамманинг олдида ярашишни таклиф қилди. Мен Жасурга қўлимни узатдим, аммо у ярашишни хоҳламас, муштлашишни таклиф қиларди.
Биз 145-мактаб ортидаги гаражлар томонга бордик. У ерда Жасур кўйлаги ва майкасинии ечди ва биз муштлаша бошладик. Муштлашув чоғида у қўлимга тепди. Сўнг орқамдан бўйнимдан ушлаб, бўғди, биз ерга йиқилдик. Шу палла Ҳермат югуриб келиб, мен четга итарди, бизни ажратиб қўйди. Муштлашув чоғида болалар чеккада турар, биз ёлғиз муштлашардик. Кетаётганимда, мени Ўлмас чақираётганини эшитдим. Ортимга қарасам, Жасур мен томонга югуриб келяпти. Шу пайт оёғимни кўтардим, Жасур эса югуриб келиб қорни билан оёғимга урилди ва ерга йиқилди. Жасурнинг бурнидан қон оқа бошлади. Сўнг сув олиб келишди ва Жасур ювиниб олди. Бино олдига яқинлашдик, у ерда оқ халатли икки аёл бор эди, улар Жасурга офисга тушиб, ювинишни таклиф қилди. Бир муддатдан сўнг Жасур бурнида пахта билан чиқди. Сўнг биз ундан ўзини қандай ҳис этаётганини сўрадим, у яхшилигини айтди. Шундан кейин биз «Корзинка» супермаркетига яқинлашдик, у ерда Жасур ва Бегзод қолди. Темур коллежга келиб, Жасурнинг сумкасини олиб келди. Сўнг биз ўқишга қайтдик, Жасур эса уйга кетди. Бир муддатдан сўнг Темур Жасурга қўнғироқ қилиб, у уйига етиб олганини, аҳволи яхшилигини ва ухлашга ётаётганини билди. Шундан сўнг ўқишдан чиқиб, уйга кетдим…
Тўлаганов ўз версиясини гапириб берганидан сўнг судья унга қўшимча саволлар берди.
— Қачон Туркияга учиб кетдингиз?
— Туркияга 1 июнь куни учиб кетдим (ўша куни Жасурбек вафот этган эди).
— Қандай мақсадда?
— У ерда яшайдиган опамни кўриш учун кетдим.
— Жасур ўлган пайтда-я?
— Йўқ, бу билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда фақат 4 июнь куни билдим.
— 1 июнь куни имтиҳонлар тугаган эдими? Қанақасига ўқишни ташлаб учиб кетдингиз?
— Беш кунга бориб келишим керак эди.
— Ўз кўрсатмаларингизда Туркияга тушкун аҳволдан ўзингизга келиш учун кетганингизни ёзгансиз, шунақами?
— Ҳа, ҳақсиз.
Исломбекка Нилуфар Алиева, икки томоннинг адвокатлари, шунингдек, давлат айбловчиси ҳам берди.
Изоҳ (0)