Хитой расмийлари БМТнинг 2375-резолюциясини ижро этиш доирасида 120 кун ичида Шимолий Корея вакили бўлган юридик ёки жисмоний шахслар иштирокида очилган барча корхоналарни ёпишга кўрсатма берди. Бу ҳақда ХХР тижорат вазирлигининг баёнотида айтилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Хитойда ишлаб турган, КХДРдан бўлган юридик ёки жисмоний шахслар иштирокидаги қўшма корхоналар, кооператив ташкилотлари, шунингдек, чет эл капиталига эга корхоналар БМТ 2375-резолюцияси қабул қилинган кундан бошлаб (2017 йил 12 сентябрь) 120 кун ичида фаолиятини тўхтатиши лозим», — дейилади ҳужжатда.
Вазирлик, шунингдек, мамлакат фуқароларига Хитойдан ташқарида КХДР иштирокида очилган корхоналарни ёпишни белгилади. Уй-жой хўжалиги соҳасидаги нотижорий ташкилотлар бундан мустасно.
2375-резолюциясига мувофиқ, бу ҳолат Хитой ва КХДРнинг гидроэлектр-энергетик структуралар яратиш борасидаги лойиҳаларига нисбатан амал қилмайди.
Изоҳ (0)