2017 йили Россия миллионерлар сонининг ошиши бўйича жаҳонда энг яхши натижа кўрсатди. Бу ҳақда Capgemini компанияси тайёрлаган World Wealth Report йиллик ҳисоботида айтилди, деб хабар беради Meduza.
Бир йил ичида Россиянинг камида бир миллион доллар бойликка эга фуқаролари сони 19,7 фоизга ошди. Жаҳон бўйича бу кўрсаткич ўртача 7,5 фоизга тенг.
Шу билан бирга, Россияда миллионер фуқаролар сони унча катта эмас — 182 минг киши атрофида. АҚШда уларнинг сони 4,8 миллион кишига, Германияда — 1,3 миллион кишига, Хитойда — 1,2 миллион кишига тенг.
Изоҳ (0)