Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Каталонияда 1 октябрга мўлжалланган мустақиллик бўйича референдум арафасида қўшимча кучларни жўнатаётган Испания ҳукумати вазиятни кескинлаштиришга интилмоқда. Бу ҳақда Каталония ҳукуматининг ички ишлар бўйича маслаҳатчиси Жоакин Форн маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Улар тинч кўринишда бўлмаган қизғин оммавий чиқишлар содир бўлишини истамоқда. Полиция ҳам шу мақсадда келмоқда. Биз бунга ҳар куни гувоҳ бўлмоқдамиз», — деди Форн. 

Форнга кўра, Каталония ҳукуматида Мадрид автоном ҳамжамиятга жўнатган куч тизими ходимлари cони бўйича маълумот йўқ. Испания ОАВлари олдинроқ уларнинг сони 5 минггача бориши мумкинлигини билдирганди. 

«Барселона портида полиция машиналарининг кўплигидан Каталонияга юборилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари урушга келаётгандек таассурот қолдирмоқда. Улар бизнинг полицияни фуқароларимизга қарши қўймоқда», — таъкидлади Каталония ҳукумати маслаҳатчиси

Изоҳ
Асосий янгиликлар