Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида «Челси» Мадриднинг «Атлетико» клубини сафарда таслим қилди.
Учрашувда ҳисобни Антуан Гризманн пенальтидан очишга муваффақ бўлганди. Иккинчи бўлимга келибгина лондонлик футболчилар 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Улар илк турда «Қорабоғ» дарвозасига жавобсиз 6 та гол уришнинг уддасидан чиқа олганди.
Гуруҳ босқичини «Атлетико»га қарши голсиз дуранг билан бошлаган Римнинг «Рома» клуби эса Бокуда ўтган учрашувда 2:1 ҳисобида устун келди.
Европа Чемпионлар Лигаси. «C» гуруҳи. 2-тур 27 сентябрь, чоршанба
Изоҳ (0)