Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«УАЗ» илк кроссовери яқин 5 йил мобайнида тақдим этилади. Бу ҳақда компания директори Вадим Швецов маълум қилди, дея хабар беради «Мотор».

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Швецовга кўра, ҳозирда компаниянинг эътибори универсал юк платформасини яратишга қаратилган, шу сабабли янги моделни чиқаришга кўп вақт кетади.

«Бу ўта мураккаб вазифа, аммо мазкур лойиҳанинг келажаги яхши бўлишига ишончимиз комил», — дейди компания директори.

«Кортеж» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқарилаётган автомобиллардан деталлари ўзлаштириладиган модель брендга хос хусусиятларни сақлаб қолади, бироқ шаҳарда фойдаланишга йўналтирилади.

Фото: Мотор

Фото: Мотор

Кроссовер BMW X3 га нисбатан ихчамроқ, олди узатмали ва тўлиқ узатмали модификацияларда, ўтиш имконияти Nissan X-Trail даражасида бўлиши ва ЗМЗ двигателлари билан жиҳозланиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар